20:51 / 02.10.2018
3 130

«Локомотив» сафарда «Бухоро»ни мағлуб этди

«Локомотив» сафарда «Бухоро»ни мағлуб этди

Pepsi Суперлига 25-туридан ўрин олган «Бухоро» – «Локомотив» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Бухорода бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар ишончли ғалабани қўлга киритди.

Учрашув дебютида Темурхўжа Абдуҳолиқов Шуҳрат Муҳаммадиевнинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Орадан узо қвақт ўтмай Санжар Шоаҳмедов ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди, бу сафар ҳам голли пас Муҳамадиев ҳисобига ёзилди.

Биринчи бўлим тугаши арафасида Саламат Қутибоев ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлган бўла, 68-дақиқада Абдухолиқов дублини нишонлаб ўйинга мантиқий нуқтани қўйди.

Шу тариқа, «Локомотив» чемпионатдаги ғалабали юришини давом эттирадиган бўлди.

Pepsi Суперлига 25-тур

«Бухоро» – «Локомотив» 1:3 (1:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 7 Абдухолиқов, 0:2 – 19 Шоаҳмедов, 1:2 – 39 Қутибоев 39, 1:3 – 68 Абдухолиқов.

«Бухоро: 1. Акмал Турсунбоев, 3. Бобиржон Амонов, 7. Арслонмурот Амонов (77. Жавоҳир Қаҳрамонов, 52), 9. Саламат Қутибоев (86. Азиз Ибрагимов, 65), 10. Шавкат Саломов, 11. Санъат Шихов, 15. Бехруз Шодмонов, 16. Артём Филипосян, 18. Шавкат Муллажонов, 28. Эргаш Исмоилов, 80. Вадим Чемиртан (22. Шахбоз Эркинов, 46).

«Локомотив»1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 9. Икром Алибоев, 10. Марат Бикмаев (74. Алишер Шоғуломов, 84), 11. Темурхўжа Абдуҳолиқов (19. Ҳусниддин Ғофуров, 73), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 55. Анзур Исмоилов, 77. Диёржон Туропов (14. Азизбек Амонов, 78).

Огоҳлантиришлар: Игорь Йелич 40, Бобуржон Омонов 66.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Локомотив» сафарда «Бухоро»ни мағлуб этди