10:56 / 04.10.2018
2 695

Почеттино: «Барселона»ни ғалаба билан табриклайман, халол кураш бўлди

Почеттино: «Барселона»ни ғалаба билан табриклайман, халол кураш бўлди
«Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино ЕЧЛ гуруҳ босқич 2-тур «Барселона» жамоасига қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. Ўйинда каталонияликлар 4:2 ҳисоби билан зафар қучишди.

«Қийин ўйин бўлди. Ушбу жамоа икки дақиқа деганда ўтказиб юборади ва ҳаммаси ўзгариб кетади. Муҳит қизишни бошлайди. Чин юракдан «Барселона»ни ғалаба билан табриклайман, чунки халол ва жиддий кураш бўлди. Мен ўз жамоам билан фахрланаман. Натижадан афсусдалигим бор, лекин биз бор кучимиз билан ўйин намойиш қилдик. Асосийси – бу ирода.

Льорис? Ушбу ўйинда биз бир нечта хатоларга йўл қўйдик, бу тушунарли. Футболда сиз хатога йўл қўйсангиз, гол ўтказиб юборасиз. Афсусдаман, бироқ биз яна олға ҳаракат қилишимиз лозим.

Месси шубҳасиз, фантастик футболчи. Энг асосийси, у ҳар бир ўйинда нима учун энг яхши футболчи эканлигини исботламоқда. Бундай ўйин – унинг ўртача кўрсаткичи десак бўлади», - дейди Почеттино ВВС нашрига.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)