Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси октябрь ойида Испаниянинг Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақа олдидан Тошкентда йиғинга киришгани ҳамда ушбу йиғин доирасида “Локомотив” клубининг ўринбосарларига қарши назорат ўйини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
Кеча 5 октябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” спорт стадионида ташкиллаштирилган ўйин ниҳоясига етди. Муросасиз кечган баҳсда 2-0 ҳисобида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ғалаба қозонди.
Голларни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси таркибида Жасур Жалолиддинов ҳамда Улуғбек Хошимовлар киритишди. Отабек Ғуломхўжаев жамоаси 8 октябрь куни Испанияга жўнаб кетади.
Эслатиб ўтамиз, Малагада бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 3 та баҳсда майдонга тушади. 10 октябрь куни биринчи баҳсда вакилларимизга Франция U-18 терма жамоаси рақиблик қилса, 13 октябрь куни Белгияга қарши баҳс олиб борилади. Мусобақадаги сўнгги ўйин 15 октябрь куни Шотландия U-18 терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.
Манба: www.ufa.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди