06:00 / 07.10.2018
4 926

“Навбаҳор” жиддий ўзгаришлар остонасида

“Навбаҳор” жиддий ўзгаришлар остонасида
“Бунёдкор” билан бўлиб ўтган ўйиндаги мағлубиятдан сўнг Мўминжоновнинг ўрнини бошқа бир мутахассис эгаллаши мумкинлиги кўп бора таъкидланмоқда. Pepsi Суперлига 25-тури доирасидаги Тошкентда “Бунёдкор”дан (0:2) учралган мағлубиятдан кейин “Навбаҳор”нинг чемпионлик учун имкониятлари кескин пасайиб кетди. Клуб расмий сайти эса бу борада расмий баёнот берди.

“Қалдирғочлар”дан учралган мағлубиятдан мухлисларнинг кайфияти тушиб кетганлиги бор гап. Ҳар ҳолда жамоа ишқибозлари Тошкентга ижобий натижа илинжида йўл олишганди. Лекин, натижа кутилгандек бўлмади. Айни пайтда вилоят футбол ассоциацияси ва клуб раҳбарияти вазиятни ўнглаш, мухлисларнинг “Навбаҳор” жамоасига бўлган меҳрини қайтариш устида иш олиб боришмоқда. Барчага маълумки, Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозаров жамоани юқори ўринлар учун курашиши учун барча шарт-шароитларни яратиб бермоқда. Айнан вилоят раҳбарининг саъй-ҳаракатлари самараси ўлароқ, “Навбаҳор” аввалги обрўсини яна тиклашга интилмоқда. Клубда ҳаммаси яхши бўлиши учун ҳозир ҳам бош қотирилмоқда.

Мухлисларни хотиржам қилган ҳолда таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор” жамоасида жиддий ўзгаришлар рўй беришини айтиш мумкин. Бугун “Навбаҳор” ПФКда катта йиғилиш ўтказилади ва клубда бир қатор янгиликлар рўй беради. Бир сўз билан айтганда, жамоа мухлисларининг ишончларини оқлаш ва уларни хурсанд қилиш учун “Навбаҳор” ПФК томонидан бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Навбаҳор” жиддий ўзгаришлар остонасида