19:36 / 07.10.2018
2 186

Ҳэмилтон Япония Гран-присида ғолиб бўлди

Ҳэмилтон Япония Гран-присида ғолиб бўлди
"Мерседес"нинг британиялик пилоти Льюис Ҳэмилтон "Судзука" трассасида ўтказилган "Формула-1" 17-босқичи – Гран-при Японияда ғолиб бўлди.

Иккинчи ўринни "Мерседес"нинг яна бир пойгачиси Вальттери Боттас (+12,919 сония) эгаллаган бўлса, учинчи бўлиб финиш чизиғини "Ред Булл" аъзоси Макс Ферстаппен (14,295) кесиб ўтди.

Шунингдек, илк ўнталикка қуйидаги спортчилар кирди:

4. Дэниел Риккьярдо ("Ред Булл", +19,495),
5. Кими Райкконен ("Феррари", +50,998),
6. Себастьян Феттель ("Феррари", +1.09,873),
7. Серхио Перес ("Форс Ҳиндистон", +1.19,379),
8. Ромен Грожан ("Хаас", +1.27,198),
9. Эстебан Окон ("Форс Ҳиндистон", +1.28,055),
10. Кичик Карлос Сайнс ("Рено", +1 айлана)

Кейинги босқич 19-21 октябрда АҚШДа бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)