23:30 / 08.10.2018
2 735

Хабиб Нурмагомедовнинг "Инстаграм"даги обуначилари сони бир суткада 3,7 миллионга кўпайди (фото)

Хабиб Нурмагомедовнинг "Инстаграм"даги обуначилари сони бир суткада 3,7 миллионга кўпайди (фото)
UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг "Инстаграм"даги обуначилари сони кескин ошиб кетди. Ирландиялик Конор Макгрегор устидан қозонган ғалабасидан сўнг унинг обуначилари сони 10,1 миллионга етди. Бундан олдин бу рақам 6,8 миллион кишини ташкил этаётганди.

Жангдан кейин Ҳабиб аккаунтига жойлаган отаси билан тоғда тушган сурати эса 3,7 миллиондан ортиқ лайк тўплаган.

Нурмагомедовнинг "Инстаграм"даги энг машҳур россиялик спортчилар рейтингидаги ўрни янада мустаҳкамланди. Ундан кейинги ўринда 3,3 млн обуначи билан теннисчи Мария Шарапова бормоқда. Учинчи ўринда хоккейчи Александр Овечкин (1,3 млн обуначи) жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Лас-Вегасда UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор ва ташкилотнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ўртасида UFC 229 мусобақаси доирасида кечган жангда россиялик спортчи ғалаба қозонди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хабиб Нурмагомедовнинг "Инстаграм"даги обуначилари сони бир суткада 3,7 миллионга кўпайди (фото)