07:57 / 15.10.2018
2 476

Қатар Тошкентга 4 нафар етакчи футболчини олиб келмади

Қатар Тошкентга 4 нафар етакчи футболчини олиб келмади
16 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қатар миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
12 октябрь куни Қатар ўз майдонида Эквадорни 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур ўйинда иштирок этган тўрт нафар футболчи Тошкентга келмайди.

Терма жамоа устози Феликс Санчес "Ал Садд" футболчилари Акром Афиф, Педро Мигель, Буалем Хухи ва Абдулкарим Ҳассанни ўз клубига қўйиб юборди.

Бунга ушбу клубнинг Осиё чемпионлар лигаси ярим финали жавоб баҳсига тайёргарлик кўраётгани сабаб бўлди. "Ал Садд" 23 октябрь куни Эроннинг "Персеполис" клуби меҳмони бўлади. Дохадаги биринчи ўйинда "Персеполис" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Олдиндаги жавоб ўйини жуда муҳимлиги боис "Ал Садд" раҳбарияти терма жамоадан мана шу футболчиларни сўраб олди.

Қатарнинг Тошкентга келган футболчилари рўйхати:

Дарвозабонлар
Саад Ал Шиб ("Ал Садд")
Юсуф Ҳассан ("Ал Гарафа")
Муҳаммад Аҳмад Бакри ("Ал Хор")

Ўйинчилар
Салим Ал Хажри ("Ал Садд")
Тариқ Салмон ("Ал Садд")
Ҳассан Ал Ҳайдос ("Ал Садд")
Бассам Хишам Ал Рави ("Ал Дуҳаил")
Карим Будиаф ("Ал Дуҳаил")
Султон Ал Бурайк ("Ал Дуҳаил")
Ассим Мадибо ("Ал Дуҳаил")
Абдллоҳ Абдул Салом Ал Аҳрақ ("Ал Дуҳаил")
Алмоез Али ("Ал Дуҳаил")
Муҳаммад Муса ("Ал Дуҳаил")
Али Афиф ("Ал Дуҳаил")
Абдулазиз Хотам ("Ал Гарафа")
Аҳмад Ала Алдин ("Ал Гарафа")
Абдул Карим Салим ("Ал Сайлия")
Муҳаммад Алаа ("Ар Райан")
Аҳмад Фатҳи ("Ал Араби")
Муҳаммад Салаҳ Ал Нил ("Ал Араби")
Аҳмад Моен ("Қатар СК")
Али Авад ("Қатар СК")
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)