Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедов Қатарга (2:0) қарши ўртоқлик баҳсидан сўнг, "Спорт" телеканали мухбири саволларига жавоб қайтарди.
Футболчи бу ўйинда 1 та гол уриб, 2-голга ҳаммуаллифлик қилган эди.
- Терма жамоанинг ўйини сизни қониқтирдими?
- Терма жамоанинг ўйинида биринчи навбатда натижа муҳим ҳисобланади. Бугун 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик, демак, бундан ҳамма хурсанд бўлиши ва қониқиши керак.
- Биринчи бўлимда гол уришга нима халақит берди?
- Биз ҳар доим гол уриш учун майдонга тушамиз. Аммо рақиб ҳам кучсиз эмас эди. Ўйинда бироз қийин бўлди. Аммо ҳисобни очганимиздан сўнг, ҳаммаси жойига тушиб кетди.
- Об-ҳавонинг совуқ келиши терма жамоа ўйинига ҳалал бердими?
- Об-ҳавонинг таъсири бўлмади. Бироқ, «Миллий» стадиони майдонининг ҳолати ёмон эди. Бу Ўзбекистон терма жамоаси бўлса, нимага «Пахтакор» стадионида ўйнаш мумкин эмас? Бунақа майдонда ҳар иккала терма жамоа ҳам ўз ўйинини намойиш этишга қийналди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Тожикистон терма жамоаси аъзоси янги мавсумни "Насаф"да бошлаши мумкин

Ислом Тўхтахўжаев: Қуръа бизга ўтган йилгидан кўра бироз осонроқ рақибларни тақдим этди

Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг Экваториал Гвинея ва Канадага қарши таркибини эълон қилди

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Фаластинни 6:0 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон ёш футболчилари ЖЧ-2015 арафасида Португалия ва Уругвайга қарши ўйнашади

Хаби Алонсанинг рамзий терма жамоаси