07:01 / 17.10.2018
2 433

“Барселона”дан кетиши керак бўлган 4 футболчи (фото)

“Барселона”дан кетиши керак бўлган 4 футболчи (фото)
“Барселона” ўз тарихида бир кўрсаткич бўйича ёмон натижа қайд этмоқда. Бу клубда ўзгариш вақти келганини кўрсатади.
Каталония клуби таркиби жуда яхши шаклланган. Аммо, жамоанинг Ла Лига доирасида кетма-кет 4 учрашувда ғалаба қозона олмаслиги, қандайдир ўзгаришлар вақти келганлигидан дарак беради. Қуйида “Барселона” клубини тарк этиши керак бўлган 4 футболчи ҳақида тўхталиб ўтишни афзал кўрдик.

Луис Суарес
Ҳужумчи, 31 ёш


Тан олиш керак, уругвайлик форварднинг ушбу мавсумда фойдалилик коэффициенти тушиб кетди. Ҳали ўйинлар жуда кўп ва Луис Суарес ўз даражасига чиқиб олади деган фикрлар муҳлислар томонидан билдирилиши табиий албатта. Лекин унинг ёши аллақачон 30 дан ошганлиги, керакли пайтда кўплаб вазиятларни кўкка совуриши, жисмоний ҳолатидаги ўзгаришлар футболчидан воз кечиш керак деган фикрга келиш учун асос бўла олади. Аслида, уни ёзда бошқа клубга сотиб юбориш(яхши суммага) мумкин эди. Мессига голли пас бериш бўйича пешқадам(27 голли пас) бўлиб олган Суаресдан айрилиш осон бўлмайди. Лекин, вақтида унинг ўрнини иқтидорли, ёш бўлган ҳужумчи билан тўлдиришни ҳам билиш керак. Ҳозирда каталония клубининг 9-рақамига мос ҳужумчи сифатида 22 ёшли Андре Силва кўрилмоқда. Ёзда “Севилья” таркибига бориб қўшилган португалиялик форвард ушбу мавсумда ажойиб кўрсаткич қайд этмоқда – 8 ўйин, 7 гол.

Рафинья
Ярим ҳимоячи, 25 ёш


“Барселона” ёзги трансфер вақтида Рафиньяни сотиш учун жуда кўп ҳаракат қилиб кўрди. Ҳаттоки, бразилиялик футболчи ўтган мавсумни ижара асосида “Интер”да ўтказди. Лекин Италия клуби ҳам унинг ўрнига “Рома”дан 30 ёшли Раджа Наингголанни олиб келди ва бразилиялик ҳавбекнинг хизматидан воз кечди. Бу эса Рафиньянинг қай даражадаги футболчи эканлигини кўрсатишга яққол мисол бўла олади. Унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчилар етарли. Масалан, Артуро Видаль ва 19 ёшли Рики Пуиг. Рафиньянинг майдонга тушиши, жамоага кўпроқ фойда келтириши мумкин бўлган бошқа ўйинчиларга имконият бермаяпти.
Алмаштирилиши керак: Рики Пуиг
Қачон: Январь, 2019

Херар Пике
Ҳимоячи, 31 ёш


Жерар Пике “Барселона” тариҳидаги клубга таъсир ўтказган 10 футболчидан бири ҳисобланади. Унинг орқа чизиқдан ҳужум бошлай олиш маҳорати ва мудофаадаги ишончли ўйини жамоанинг муҳим футболчиларидан бири бўлишига ҳизмат қилди. Лекин вақт ўтиши билан ҳамма нарма ўзгаради. Пикеда ҳали пасайиш кузатилмади. Яхши формасини ушлаб турибди. Аммо, майдондан ташқаридаги ҳолатлар уни футбол ўйнашдан чалғитмоқда. Теннис, поккер ва бизнесдаги уринишлар, Пикенинг футболчилик фаолиятида “сирпаниш даври” бошланаётганидан нишон беради. Испаниялик ҳимоячи бир кун келиб каталония клуби президенти бўлиши мумкин. Ҳозир эса, аста-секин ҳимояни у сиз ҳам қуриш учун ҳаракат қилиш керак. Бу борада Маттиас Де Лигт яхши вариант.
Алмаштирилиши керак: Маттиас Де Лигт
Қачон: ёзги трансфер, 2020

Денис Суарес
Ярим ҳимоячи, 24 ёш


2016 йил ёзги трансфер вақтида жамоага катта мақсадлар ила олиб келинган ва Хавига ўринбосар сифатида муносиб кўрилган Денис Суарес бу ишончларни оқлай олмаяпти. 6 рақамда тўп сурадиган яримҳимоячига баъзан жароҳатлар, баъзан ўз позициясидаги ишончсиз ўйини ҳалал бермоқда. Бу мавсумда бирор марта майдонга туширилмаган ва жароҳатидан эндигина фориғ бўлган Дениснинг клуб учун фойдали иш ҳажми “0”га тенг бўлиб турибди. Унинг ўрнини, Карлес Алена билан тўлдириш мумкин.
Алмаштирилиши керак: Карлес Аленья
Қачон: Зудлик билан
squawka.com сайтидан Нодир Абдурасулов таржимаси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)