09:53 / 18.10.2018
3 445

Сентябрь ойининг энг яхши футболчиси – Тиаго Безерра

Сентябрь ойининг энг яхши футболчиси – Тиаго Безерра
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.

Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайти (www.PFL.uz)да ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Ортда қолган сентябрь ойида PEPSI Суперлигада 23-24-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон кубоги-2018 чорак финал ҳамда ярим финал ўйинлари ўтказилди. Мазкур учрашувлар давомида бир қатор футболчилар ажойиб ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишларига сазовор бўлди. Қолаверса, жамоаларига муҳим очколарни қўлга киритишда кўмак беришди.

Сўровнома якунларига кўра, ўтган ойда 4 та ўйинда майдонга тушиб, 4 марта рақиблари дарвозасини ишғол этган ва 1 та ассистга муаллифлик қилган “Пахтакор” жамоаси аъзоси – Тиаго Безерра энг кўп овоз тўплади ва сентябрь ойининг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сентябрь ойининг энг яхши футболчиси – Тиаго Безерра