13:43 / 19.10.2018
4 407

Флойд Мейвезер Ҳабиб ва Конор ҳақида: «Иккаласи билан ҳам 2019 йилда жанг қиламан»

Флойд Мейвезер Ҳабиб ва Конор ҳақида: «Иккаласи билан ҳам 2019 йилда жанг қиламан»
Бокс бўйича енгилмас собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер 2019 йилда ҳам UFC жангчилари — Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор билан жанг қилишини маълум қилди.

«Мен MMA йигитлари билан жанг қиламанми? Ҳамма шуни сўрамоқда. Эшитинг, биз Ҳабиб билан ақлбоварқилмас пул ишлаймиз. Конор билан жангда ҳам шундай бўлганди. Мен катта пул топишим мумкин бўлган йигитлар билан, албатта, жанг қиламан. Одамларга эса улар кўришни хоҳлаётган нарсани бераман. Уларнинг иккаласи билан ҳам 2019 йилда жанг қиламан»,—дейди Мейвезер.

Маълумот учун, 2017 йил августида Флойд Конорни бокс қоидалари бўйича ўтган жангда 10-раундда техник нокаутга учратганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)