08:00 / 24.10.2018
3 138

«Ман Сити» сафарда «Шахтёр»ни тор-мор келтирди ва бошқа натижалар

«Ман Сити» сафарда «Шахтёр»ни тор-мор келтирди ва бошқа натижалар
Европа Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган F гуруҳидаги учрашувлар ўз якунига етди.

«Шахтёр» ўз майдонида «Манчестер Сити» билан баҳс юритди. «Металлист» стадионида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

30-дақиқада Давид Сильва меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас Эмерик Лапорт ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. 70-дақиқада Бернарду Силва ўзининг аниқ зарбаси билан ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйини «Райн-Некар-Арена»да бўлиб ўтди. Унда «Хоффенхайм» ва «Лион» жамоалари жанговар дуранга имзо чекишди.

Муросасиз кечган ўйинда меҳмонлар сал қолса ғалабани илиб кетишарди, бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Жоэлинтон ўзининг голи билан Зинсхайм клубига дурангни тақдим этди.

Шу тариқа, гуруҳдаги вазият қуйидагича тус олди: 1. «Манчестер Сити» (6 очко), 2. «Лион» (5), 3. «Хоффенхайм» (2), 4. «Шахтёр» (2).

Параллел кечган ўйинда «Аякс» клуби «Амстердам Арена»да «Бенфика»ни меҳмон қилди. Майдон эгалари ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда киритилган ягона гол эвазига муҳим ғалабани қўлга киритишди.

Шу тариқа, «Аякс» 7 очко тўплаган ҳолда Е гуруҳида «Бавария» билан биргаликда пешқадамлик қилмоқда.

ЕЧЛ, 3-тур

Шахтёр Украина – Манчестер Сити Англия 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар:
0:1 – 30 Сильва, 0:2 – 35 Лапорт, 0:3 – 70 Бернарду Силва.

Шахтер – Пятов, Кривцов, Исмаили, Матвиенко, Ракицкий, Коваленко (Алан Патрик, 62), Майкон, Веллингтон Нем (Болбат, 69), Степаненко, Фернандо Педро (Дентиньо, 84), Мораес.
Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Лапорт, Менди, Стоунз (Уокер, 80), Сильва, Фернандиньо, Марез, де Брюйне (Бернарду Силва, 69), Стерлинг, Габриэл Жезус (Фоден, 87).

Огоҳлантиришлар: Кривцов (87), Отаменди (90).

Хоффенхайм Германия – Лион Франция 3:3 (1:1, 2:2)
Голлар:
0:1 – 26 Траоре, 1:1 – 32 Крамарич, 2:1 – 47 Крамарич, 2:2 – 59 Ндомбеле, 2:3 – 67 Депай, 3:3 – 90+ Жоэлинтон.

Хоффенхайм – Бауманн, Кадержабек, Фогт, Акпогума, Шульц, Гриллич, Демирбай, Бичакчич (Нелсон, 73), Крамарич, Салаи (Жоэлинтон, 60), Бельфодиль (Цубер, 81).
Лион – Антони Лопеш, Марсело, Тете, Денайер, Менди, Терье (Ферри, 82), Ндомбеле, Депай (Дембеле, 81), Ауар, Траоре (Диоп, 90), Тузар.

Огоҳлантиришлар: Тете (86), Демирбай (90).

Аякс Голландия – Бенфика Португалия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол:
1:0 – 90+2 Мазрауи.

Аякс – Онана, Блинд, де Лигт, Тальяфико, Мазрауи, де Йонг, Шене, Зиеш, ван де Бек (Нерес, 88), Тадич, Дольберг.

Бенфика – Влаходимос, Конти, Гримальдо, Андре Алмейда, Жардел, Жедсон Фернандеш, Фейса, Пицци (Пирес, 79), Сальвио, Рафа Силва (Серви, 90), Сеферович.

Огоҳлантиришлар: Жардел (9), Мазрауи (22), Онана (39), Тальяфико (49), Конти (64), Сальвио (72), Сеферович (86).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ман Сити» сафарда «Шахтёр»ни тор-мор келтирди ва бошқа натижалар