19:34 / 24.10.2018
2 729

Алишер Никимбаев: "Ўзбек клублари босқичма-босқич хусусийлаштирилиши лозим"

Алишер Никимбаев: "Ўзбек клублари босқичма-босқич хусусийлаштирилиши лозим"
Таниқли футбол эксперти Алишер Никимбаев Тuron24 билан суҳбатда ўзбек футбол клубларининг босқичма-босқич хусусийлаштирилиши лозимлигини маълум қилди.

"Ўзбек футбол клублари давлат ташкилотлари ва нефть-газ компанияларига қарам бўлгани сабабли, уларнинг клубларга ажратаётган маблағлари чекланиши билан клублар инқирозга юз тутиши мумкин. Бунга Бунёдкор, Насаф, Бухоро, Нефтчи клублари мисол бўла олади. Бироқ айни пайтда клубларнинг тўлиғича давлат томонидан таъминланиши ёки тўлалигича хусусийлаштирилиши ҳам масалага ечим бўла олмайди. Чунки давлат тасарруфидаги ташкилотлар томонидан футболга ажратиладиган маблағларнинг эртами-кечми тўхтатилиши эҳтимоли баланд.

Шунингдек, клубларнинг тўла приватизация қилиниши ҳам мустақил равишда пул топа олмайдиган жамоаларнинг йўқолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун бу ерда ягона ечим: ўзбек клубларини босқичма-босқич хусусийлаштириш орқали уларнинг пул топиш механизм платформаларини яратиш ва футбол клубларига пул киритган инвесторларга солиқ имтиёзларини тақдим этиш мақсадга мувофиқ бўлади", дейди Никимбаев.

Маълумот ўрнида: Никимбаев айни пайтда Қатар футбол федерациясининг мусобақалар ва футболчилар масалалари департаментида фаолият олиб боради. Шунингдек, Никимбаев Ўзбекистон футбол федерацияси президенти ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Алишер Никимбаев: "Ўзбек клублари босқичма-босқич хусусийлаштирилиши лозим"