22:40 / 25.10.2018
2 411

Чехиялик миллиардер «Челси»ни сотиб олмоқчи

Чехиялик миллиардер «Челси»ни сотиб олмоқчи
Чехиялик ишбилармон Петр Келлнер Лондоннинг «Челси» клубини сотиб олиши мумкин, дея хабар қилмоқда Tyden нашри.

Табдиркор футбол бизнесига кириб келмоқчи ва Лондон клубини сотиб олиш борасида ўйламоқда. «Челси»ни сотиб олиш борасидаги музокараларнинг илк қисми яқин кунларда ўтказилиши кутилмоқда.

Манбада таъкидланишича, Келлнер «Челси»нинг эгаси Роман Абрамович билан яқин муносабатда. Петр Чехиянинг энг бой фуқароси ҳисобланади, унинг бойлиги 15,5 млрд долларни ташкил қилади.

Аввалроқ, Абрамович «Челси»ни 3 млрд фунтга сотишга тайёрлиги айтилганди.

Манба: www.uff.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Чехиялик миллиардер «Челси»ни сотиб олмоқчи