23:18 / 25.10.2018
3 286

Расман! ЎФА "JAKO" билан шартнома имзолади

Расман! ЎФА "JAKO" билан шартнома имзолади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар учун сифатли экипировкалар етказиб берувчи бир қатор хориж компаниялари билан музокаралар олиб боиб, якунда Германиянинг машҳур JAKO (“ЯКО”) компанияси билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда JAKO компанияси томонидан ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Маросимда МОҚ президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, "JAKO" (“ЯКО”) компанияси вакили Фредди Жон Пол ҳамда миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер иштирок этишди.

Умид Аҳмаджонов ЎФА "JAKO" компанияси билан 3 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилар экан, нима сабабдан ушбу компания билан ҳамкорлик қилишга қарор қилинганини айтиб ўтди:

"JAKO" компанияси жаҳонга машҳур компаниялардан бири ҳисобланади. Ушбу компания эндиликда турли ёшдаги терма жамоаларимиз учун бошдан-оёқ экипировкалар етказиб беради. Эътиборли томони, миллий терма жамоамиз учун бу компания экипировкаларни текинга етказиб беради. Экипировкалар 96 хил нарсадан иборат. Бунинг ичида турли мавсум либослари, оёқ кийимлар ва бошқа аксессуарлар бор. Тез орада "JAKO" компаниясининг дўконларини ҳам юртимизда очиш режалаштирилган. Мухлислар терма жамоамиз либосларини харид қилиш имкониятига эга бўлишади. Миллий терма жамоамизга янги мураббий олиб келдик, янги компания билан ҳамкорликни бошлаяпмиз. Умид қилиб қоламизки, мазкур келишувимиз самарали бўлиб, терма жамоаларимиз халқаро майдонларда муваффақиятларга эришишади", - деди Умид Аҳмаджонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман! ЎФА "JAKO" билан шартнома имзолади