date
views 2 983

Арсен Венгер "Милан"да иш бошлаши мумкин

Арсен Венгер "Милан"да иш бошлаши мумкин
Узоқ йиллар Лондоннинг "Арсенал" клубини бошқарган Арсен Венгер фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sports.uz нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “россонерилар”нинг амалдаги устози Женнаро Гаттузо истеъфога чиқишга яқин турибди, шу боис миланликлар ушбу лавозимга муносиб номзод қидиришни бошлаб юборишган.

Таъкидлаш керакки, Венгер номзоди "Милан"нинг янги спорт директори Иван Газидисдан чиққан. Боиси, у бундан аввал “Арсенал”да ишлаган ва Венгер билан яхши таниш ҳисобланади.

“Милан” шунингдек ушбу лавозимга Антонио Конте ҳамда Роберто Донадони каби италиялик машҳур мутахассислар номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Арсен Венгер "Милан"да иш бошлаши мумкин