23:03 / 28.10.2018
2 408

Суарес "Эл Класико"дан кейин нималар деди?

Суарес "Эл Класико"дан кейин нималар деди?
Бугун "Эл Класико"да хет-трикка эришган "Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Реал"нинг инқирози? Биз улар билан ҳамкасбмиз. Барча футболчилар ўз-ўзини танқид қилиб туриши керак.

Иккинчи бўлимда рақиблар ҳам кўплаб ҳужумлар уюштирди ва яхши вазиятларга эга бўлишди. Бироқ биз яхши ўйин кўрсатдик. Улар бизга бўш ҳудудлар очиб беришганди, бундан унумли фойдаландик.

Албатта, Месси бўлганда ўйинимиз янада яхшироқ бўларди. У дунёнинг энг яхши футболчиси. Биз усиз кўрсатган ўйинимиз даражаси билан фахрлансак бўлади. Биз буюк мураббийга эга жамоа эканлигимизни ва Мессисиз ҳам ўйнай олишимизни исботлай олдик.

Яқиндагина учинчи фарзандим дунёга келганди. Бугун биз ғалабага эришдик. Буларнинг барчаси мен учун жуда ҳам муҳим", - деди Суарес.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суарес "Эл Класико"дан кейин нималар деди?