07:31 / 29.10.2018
3 566

Шаҳзода, Гарсия ва Кападзе. Тошкентдаги Эл-Класикода 16 та гол киритилди

Шаҳзода, Гарсия ва Кападзе. Тошкентдаги Эл-Класикода 16 та гол киритилди
28 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Миллий стадионида Испания ЛаЛигаси ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамкорлиги доирасида Оммавий Эл-Класико шоу дастури бўлиб ўтди.

Ушбу дастур аввалида ўзбекистонлик таниқли эстрада хонандаси ва ПФЛ элчиси Шаҳзода иштирокида кичик концерт дастури уюштирилди. Бундан ташқари, ўтмишнинг бир қатор номдор футболчилари ва спорт журналистлари иштирокида кўргазмали Эл-Классико баҳси ўтказилди. Ушбу баҳсда ЛаЛига элчиси Луис Гарсия билан биргаликда Азамат Абдураимов, Хайрулла Каримов, Асрор Алиқулов, Виктор Карпенко, Тимур Кападзе; таниқли спорт шарҳловчиларидан Хайрулла Ҳамидов, Мурод Ризаев кабилар майдонга тушишди. Қизиқарли ўтган баҳс эса томонларнинг 8-8 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди.

Шундан сўнг, стадионга йиғилган мухлислар Испания ЛаЛигасининг 10-туридан ўрин олган Барселона–Реал учрашувини катта экран орқали томоша қилишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳзода, Гарсия ва Кападзе. Тошкентдаги Эл-Класикода 16 та гол киритилди