09:12 / 29.10.2018
2 842

Баҳодир Жалолов рақибини яна нокаутга учратди

Баҳодир Жалолов рақибини яна нокаутга учратди
Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов бугун, 28 октябрь куни профессионал боксда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Машҳур “Madison Square Garden” аренасида ўтказилган баҳсда унга америкалик Тайрел Райт рақиблик қилди.

Кетма-кет берилган зарбалар натижасида тўртинчи раунддан сўнг рақиб жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Боксчимиз ушбу баҳсни ҳам муддатидан олдин якунлади. Эслатиб ўтамиз, Жалолов бунгача ҳам иккита жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Маълумот учун, Райт профессионал боксда бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 14та жанг ўтказиб, уларнинг 9 тасида ғалаба қозонган (6та жангда нокаут эвазига). Бугунги мағлубият боксчи учун учинчиси бўлди. Яна 2 та жангда дуранг қайд этган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов рақибини яна нокаутга учратди