
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган мундиалда жамоалар сонини 48тагача оширишни режалаштирмоқда. ЮУ ҳақда ФИФА раҳбари Жанни Инфантино Осиё футбол конфедерациясида маълум қилган.
– Биз жаҳон чемпионати турнирларида жамоалар сонини 32 тадан 48 тагача оширишни режалаштирмоқдамиз. Бу 2026 йилда бўлиши мумкин, – дея Инфантинонинг сўзларини келтирмоқда Reuters агентлиги.
– 2022 йилда ҳам шундай бўладими? Биз буни кўриб чиқамиз, нима учун бўлмаслиги керак? Биз буни қатарлик дўстларимиз билан маслаҳатлашамиз.
Қатардаги 2022 йилги жаҳон чемпионати 21 ноябр - 18 декабр кунлари бешта шаҳарда ўтказилади: Доха, Лусаил, Аль-Вакра, Аль-Хор, Аль-Райан, Умм-Салал ва Мадинат-аш-Шамал.
Айни дамда 2026 йилги мундиал 48 жамоа иштирокидаги илк жаҳон чемпионати бўлиши режалаштирилган. Улар 16 гуруҳга бўлиниб, ҳар бир гуруҳдан 2 тадан жамоа плей-оффга чиқади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар