
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв менежери Эгас Климаснинг сўзларига кўра, боксчи мураббийлар штабида ўзгартиришни амалга оширган.
Энди россиялик спортчиниг тайёргарлик жараёнини америкалик мутахассис Жеймс “Бадди” Макгирт назорат қилиб боради.
– У мураббий қидирди ва Макгирт номзодлар орасига киритилди. Сергей “Бадди”га йўл олди. Бу унинг уйидан узоқ эмас. Иккаласи бир неча марта машғулот ўтказгандан кейин Ковалев биргаликда ишлашни хоҳлади. Энди Ковалевда танлов йўқ, – дея Климаснинг сўзларини келтиради BoxingScene нашри.
Эслатиб ўтамиз, Элейдер Альваресга мағлубиятдан сўнг Ковалев ўзбекистонлик мураббий Аброр Турсунпулатов билан шартномани бекор қилди. Альварес билан иккинчи жанг 2019 йил бошида ўтказилиши режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар