
Норвегиянинг "Русенборг" клуби ҳужумчиси Николас Бендтнер 50 кунга қамаладиган бўлди.
Копенгаген шаҳри суди даниялик футболчини такси ҳайдовчисига ҳужум қилиб, жароҳат етказганликда айбдор деб топди.
Қайд этиш жоиз, Бендтнер билан таксичи воқеаси 2018 йилнинг 8 сентябридан 9 сентябрига ўтар кечаси содир бўлган. Николас ҳайдовчига ҳужум қилиб, унинг жағини cиндирган. Шундан сўнг футболчига нисабатдан жиноят иши очилганди.
Бендтнер Лондоннинг "Арсенал", Туриннинг "Ювентус" клубларидаги фаолияти билан мухлисларга танилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар