04:17 / 04.11.2018
2 097

Истанбул дербисида оммавий муштлашув юз берди (фото, видео)

Истанбул дербисида оммавий муштлашув юз берди (фото, видео)
2 ноябрь куни Туркия чемпионати Истанбул дербисида «Фенербахче» ва «Галатасарой» клублари беллашди. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланди. Беллашувдан сўнг футболчилар бир-бирини қутлаш ўрнига, оммавий муштлашувда иштирок этишди.

Ўйинда 2-голни урган «Фенер» яримҳимоячиси Жаилсоннинг ҳатти-ҳаракатлари рақибларга ёқмади ва улар кўпчилик бўлиб, унга ташланишди. Футболчи уларнинг таъқибидан қочиб, кийиниш хонасига яширинишга мажбур бўлди.
[media=https://twitter.com/farhaan_bwfc/status/1058482816109948928]
Бунгача Жаилсон, ҳужумчи Солдадо ва «Галатасарой» футболчиси Ндиайе қизил картага лойиқ кўрилганди.

Айни пайтда Туркия чемпионатида «Истанбул ББ» пешқадамлик қилмоқда. «Галатасарой» иккинчи, «Фенербахче» 15-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Истанбул дербисида оммавий муштлашув юз берди (фото, видео)