08:02 / 04.11.2018
3 048

Ғофур Раҳимов: “Биз барча йўналишларда олға қадам ташладик, лекин...”

Ғофур Раҳимов: “Биз барча йўналишларда олға қадам ташладик, лекин...”
Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида Халқаро Бокс Ассоциацияси (AIBA)нинг 2018 йилги Конгресси ўз ишини якунлади. Унда AIBAʼнинг раҳбар лавозимларига сайловлар бўлиб ўтди.

137 нафар делегат иштирок этган овоз бериш жараёни натижаларига кўра, жорий йилнинг январидан буён ташкилот президенти вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаб келган ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов AIBA президенти этиб сайланди. У Осиё Бокс Конфедерацияси президенти қозоғистонлик Серик Қўнақбаев билан рақобатда устун келди.

Конгресс якунида AIBAнинг сайланган президенти Ғофур Раҳимов матбуот анжуманида чиқиш қилган.

“Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!

Аввало, AIBAнинг сайланган президенти бўлганимдан бағоят фахр туйғусини туяётганимни изҳор этишга ижозат бергайсизлар. Мен AIBAнинг бутун оиласига бу ажойиб ташкилотни бошқариш учун менга билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдиришни истайман. Бу чинданам AIBA учун улуғ кун. Сайловлар шаффоф ва демократик руҳда ўтди. Мен AIBA штаби ва сайлов қўмитасига мазкур жараённи шундай ташкиллаштиришдаги саъй-ҳаракатлари учун ташаккур билдираман. Мени шунингдек барча сайланган вице-президентлар ва ижроия қўмита аъзоларини табриклайман. Энди бизда келгуси тўрт йилда шижоат билан ишлашга тайёр кучли жамоа бор. Бугун бутун бокс ижобий заряд олди ва бу бизнинг спорт туримизни бутун дунё бўйлаб равнақ топишида қўл келади. Бу биз учун жуда муҳим, чунки биз турли фронтлардаги таҳдидлар ва босимлар билан курашишга мажбур бўлмоқдамиз.

Лекин бугундан бошлаб бизнинг ўзимизга ишончимиз жуда ортди ва спорт туримизни ўзига муносиб ўрнига қайтариш учун қатъиятлимиз. Мен олдинроқ диққатимизни жалб қилишимиз лозим бўган асосий масалалар борлигига урғу бердим. Биз AIBAни янада шаффоф қилдик. Айниқса унинг уставидаги бошқарув масалаларида, допингга қарши сиёсатида ва молиявий масалаларда. Мен ишонтириб айтишим мумкинки, биз барча йўналишларда олға қадам ташлаб бўлдик. Лекин эришилган натижаларда асло тўхтамоқчи эмасмиз. Биз янада кўпроғига эришмоқчимиз, намунали ташкилот бўлмоқчимиз ва бу тезроқ содир бўлиши учун барча нарса устида иш олиб бормоқдамиз.

Агар биз бокснинг олимпия ўйинларидаги келажаги ҳақида гаплашмоқчи бўлсак, мен олимпия ҳаракатидаги дўстларимга хитоб қилмоқчиман: Барчасини эшитиб турибмиз, биз ўрганамиз ва ишлаймиз. Биздан сўралган нарсаларнинг барчасини ортиғи билан бажардик. Бу бизнинг олимпия ҳаракатига содиқлигимизни кўрсатади. Шу сабабли жаҳоннинг барча боксчилари номидан содиқлик намунаси сифатида биз олимпия ҳаракати рамзи бўлган зайтун новдасини узатамиз. Ташаккур”, — деган Ғофур Раҳимов ўз чиқишида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ғофур Раҳимов: “Биз барча йўналишларда олға қадам ташладик, лекин...”