
Ўзбекистон Футбол Федерацияси 2014 йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлаш бўйича республика бўйлаб ўтказилаётган сўровнома жараёни давом этаётганини маълум қилади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
2015 йилнинг 10 январь кунигача ўтказиладиган сўровномада Ўзбекистон ва чет элдаги ОАВда ишлайдиган журналист, колумнист ва ньюсмейкерлар, шунингдек, спорт блогерлари иштирок этишлари мумкин. Техник ходимлар (режиссёр, оператор ва ҳк) сўровномада иштирок эта олмайди. Шунингдек, футбол клублари ва терма жамоаларнинг матбуот котиблари ҳам овоз бериш жараёнида қатнашмайди.
Футбол клубларининг матбуот хизмати ҳам овоз бериш ҳуқуқига эга. Бунда матбуот хизмати ходимлар сонидан қатъий назар битта овозга эга бўлади ва унда шахс номи эмас, клуб матбуот хизмати овоз эгаси сифатида кўрсатилади. Клуб матбуот хизматида ишлайдиган ходим бошқа ОАВ номидан овоз бера олмайди.
Ҳар бир журналист 3 нафар мураббий ва 3 нафар футболчини мукофотга лойиқлик даражаси бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларга қўйиб чиқади. Йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчиси номи (икки алоҳида номинация ҳисобланиб) умумий баллар йиғиндисига қараб аниқланади. Йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисига овоз бериш асносида мураббий ва футболчининг йил давомидаги фаолиятига назар ташланади.
Иштирокчи Ўзбекистон ва хорижда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар, Ўзбекистон ва хорижда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик мураббийларгагина овоз беришлари мумкин. Ўзбекистон лигасида ўйнайдиган ўзбекистонлик бўлмаган хорижлик легионерлар сўровномада иштирок эта олмайди.
Овоз берувчи тўртта асосий критерияга риоя қилиши керак: йил давомидаги индивидуал ва жамоавий равишдаги ютуқлари; истеъдод, иқтидор ва Fair Play; карьера; шахсияти ва унинг бошқаларга таъсири. Футболчи ва мураббийлар учун берилган овозлар қуйидаги тартибда ҳисобланади: 1-ўрин учун – 3 балл; 2-ўрин учун – 2 балл; 3-ўрин учун – 1 балл.
ОАВ ходимлари ўз овозларини ЎФФ Матбуот хизматининг электрон почтасига ([email protected]), шунингдек факс орқали жўнатишлари мумкин. Овоз бериш жараёни 10 январь куни соат 12:00да ёпилади.
Овозлар қуйидаги манзилга жўнатилади:
Email: [email protected]
Факс: +99871 – 244-16-83
Тошкент, 100011, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 98А-уй «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар