07:02 / 05.11.2018
3 289

«Челси» ўз ўйинида ғалаба қозониб, «Ливерпуль»ни қувиб ўтди

«Челси» ўз ўйинида ғалаба қозониб, «Ливерпуль»ни қувиб ўтди
«Челси» Англия Премьер-лигасининг 11-тури доирасида «Кристал Пэлас»ни мағлубиятга учратди. Лондондаги «Стэмфорд Бриж» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 32-дақиқасида «Челси» ҳужумчиси Альваро Мората ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида «Кристал Пэлас» яримҳимоячиси Эндро Таунсенд ҳисобни тенглаштирувчи голни урди. 65-дақиқада Мората дублни расмийлаштирди. Ўйиндаги якуний ҳисоб Педро Родригес томонидан ўрнатилди.

Эндиликда «Челси» ҳам очколарини 27тага етказган ва турнир жадвалида тўплар нисбати яхшироқлиги эвазига «Ливерпуль»ни қувиб ўтиб Англия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринга жойлашган, «Кристал Пэлас» 8 очкоси билан — 14-ўринда қолмоқда.

Кейинги турни «Челси» ўз уйида «Эвертон»га қарши ўтказади (11 ноябрь), «Кристал Пэлас» «Тоттенҳэм Ҳотспур»ни қабул қилади (10 ноябрь).

Англия чемпионати
11-тур
Челси – Кристал Пэлас 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар:
1:0 – 32 Мората, 1:1 – 53 Таунсенд, 2:1 – 65 Мората, 3:1 – 70 Педро.
Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Давид Луиз, Алонсо, Аспиликуэта, Жоржиньо (Фабрегас, 80), Канте, Педро, Баркли (Ковачич, 64), Виллиан (Азар, 64), Мората.
Кристал Пэлас – Хеннесси, Сако, Уан-Биссака, ван Анхолт, Томкинс, Майер (Айю, 71), Макартур (Шлупп, 80), Таунсенд, Куяте, Заа, Миливоевич.
Огоҳлантиришлар: Миливоевич (86).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Челси» ўз ўйинида ғалаба қозониб, «Ливерпуль»ни қувиб ўтди