
Ўзбекистон чемпионатининг 29-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.
«Бухоро» ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилди. Ушбу ўйинда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.
Ўйин дебютидаёқ «шерлар» олдинга чиқиб олишди: 3-дақиқада Жасурбек Яхшибоевнинг узатмасидан сўнг Драган Черан боши билан рақиб дарвозани аниқ мўлжалга олди. 35-дақиқада Марко Симич узатган тўпни Исмоил Гонсалвеш боши билан дарвозага жойлаб ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди.
Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас Гонсалвеш дублини нишонлади: бурчакдан узатиб берилган тўпни ҳимоячилардан илдамроқ ҳаракат қилган португалиялик футболчи яқин масофадан рақиб дарвозасига йўналтирди.
Иккинчи бўлимни ҳам меҳмонлар фаол бошлашди. 60-дақиқада Тиаго Безерра жарима зарбасини аниқ бажариб, ҳисобни янада йириклаштирди. Шундан сўнг бироз ҳотиржамликка берилган «Пахтакор» футболчилари иккита гол билан жазоланишди: 61-дақиқада Акобир Тўраев мезбонларнинг илк голини урган бўлса, 73-дақиқада Санъат Шихов узоқ масофадан чиройли зарба йўллаб собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди.
Бироқ 77-дақиқада Фарруҳ Сайфиев меҳмонларнинг бешинчи голини урган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Жамшид Искандеров ўйинга нуқта қўйиб берди.
Параллел кечган баҳсда «Қўқон-1912» ўзида «Қизилқум»ни қабул қилди. Унда қўқонликлар иродали ғалабани қўлга киритишди.
21-дақиқада Иван Нагаев рақиб дарвозабонининг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида мезбонлар мувозанатни тиклашди: Мурод Ҳолмуҳаммедов узоқ масофадан дарвозани ишғол қилди.
77-дақиқада Жасур Ҳакимов яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди ва жамоасига муҳим уч очко келтирган голга муаллиф бўлди.
PEPSI Суперлига, 29-тур
«Бухоро» – «Пахтакор» 2:6 (0:3, 2:3)
Голлар: 0:1 – 3 Черан, 0:2 – 35 Гонсалвеш, 0:3 – 40 Гонсалвеш, 0:4 – 60 Безерра, 1:4 – 61 Тўраев, 2:4 – 73 Шихов, 2:5 – 77 Сайфиев, 2:6 – 90+4 Искандеров.
«Бухоро»: Турсунбаев Акмал, Аманов Бобир, Аманов Арсланмурат, Шихов Санъат, Муллажонов Шавкат, Шодмонов Беҳруз, Ҳасанов Раббимжон (Тўраев Акобир, 46), Исмоилов Эргаш, Ларинов Влад, Ибрагимов Азиз, Қаҳрамонов Жавоҳир.
«Пахтакор»: Суюнов Элдорбек, Сайфиев Фаррух, Кримец Егор (Тожиев Камолиддин, 46), Симич Марко, Шораҳмедов Акмал, Аҳмадов Жаҳонгир, Аҳмедов Азимжон, Яхшибоев Жасур, Черан Драган, Гонсалвеш Исмаэль (Абдураҳимов Баҳром, 76), Безерра Тиаго.
Огоҳлантиришлар: Ибрагимов 9, Яхшибоев 70, Тўраев 79, Шодмонов 82, Симич 90, Эркинов 90.
«Қўқон-1912» – «Қизилқум» 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 21 Нагаев, 1:1 – 45 Ҳолмуҳаммедов, 2:1 – 77 Ҳакимов.
«Қўқон-1912»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 17. Қувондиқ Рўзиев (70. Жасур Ҳакимов, 70), 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 79. Иқбол Маликжонов (15. Ойбек Рустамов, 67), 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
«Қизилқум»: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев, 5. Гиорги Квесиешвили, 8. Акмал Рустамов (6. Суҳроб Ярашев, 80), 10. Алишер Саноев (44. Миржалол Қосимов, 85), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 50. Элдор Бойматов, 84. Неманья Йованович, 88. Иван Нагаев.
Огоҳлантиришлар: Нагаев 23, Қамбаров 55.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар