Моуриньо «Ювентус» фанатларини масхара қилди (фото, видео)

  • 8-11-2018, 13:35
  • 649
  • Спорт
  • Моуриньо «Ювентус» фанатларини масхара қилди (фото, видео)
    «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛ доирасидаги «Ювентус»га қарши Туриндаги баҳсдан сўнг (2:1) мезбонлар мухлисларига қарата намойишкорона қилиқ кўрсатди.

    Португалиялик мураббийнинг ушбу хатти-ҳаракатини Манчестерда кечган илк ўйин натижасига жавоб сифатида баҳолаш мумкин. Икки ҳафта олдинги баҳсда манкунианликлар 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган, ўшанда Моуриньо ўзининг устидан кулаётган итальян фанатларига қарата бармоқлари билан уч рақами ишорасини кўрсатган, бу билан «Интер» мураббийи сифатида 2010 йили эришган учта чемпионлигини эслатиб қўйганди. 8 йил олдин Жозе «нерадзурри»ни Чемпионлар лигаси, А Серия ва Италия кубогида бош соврин сари бошлаб борган.

    4-тур якунларига кўра, «бьянконери» 9 очко тўплаган ҳолда гуруҳда биринчи, «қизил иблислар» 7 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Кейинги турда «Ювентус» «Валенсия»ни, «МЮ» «Янг Бойз»ни қабул қилади.


    » » Моуриньо «Ювентус» фанатларини масхара қилди (фото, видео)