АПЛ "Октябрь ойининг энг яхши футболчиси"ни эълон қилди

АПЛ "Октябрь ойининг энг яхши футболчиси"ни эълон қилди
«Арсенал» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Англия чемпионати октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб тан олинди.

29 ёшли футболчи ўтган ой 3 та ўйинда 5 та тўп киритишга эришган. Обамеянг «Фулхэм» ва «Лестер» жамоаларига қарши дубль қайд этди, яна битта гол эса «Кристал Пэлас» дарвозасини топган.

Жорий мавсум Обамеянг премьер-лига доирасида 11 та ўйинда иштирок этиб 7 та гол уришга эришди. У тўпурарлар пойгасида етакчиликни Эден Азар ва Серхио Агуэро билан бўлишиб турибди.

Манба: www.uff.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар