22:32 / 10.11.2018
2 654

«Кашима Антлерс» – ОЧЛ-2018 ғолиби!

«Кашима Антлерс» – ОЧЛ-2018 ғолиби!
Осиё Чемпионлар лигаси финалининг жавоб баҳсидан ўрин олган «Персеполис» – «Кашима Антлерс» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Эрондаги «Озоди» стадионида бўлиб ўтган басҳда нурсиз дуранг қайд этилди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди ва ўйин нисбатан сокин кечди. Икки томонда ҳам бир қатор вазиятлар бўлди, айниқса меҳмонлар ҳужумларда фаолроқ бўлишди.

Иккинчи бўлим ҳам ана шундай руҳда бошланди ва фақат тайм ўрталаридан ўтиб форслар босимни оширишди. Учрашув якунланиши арафасида ташаббус тўлиқ «Персеполис» футболчиларида бўлди, бироқ майдон эгалари рақиб дарвозасини ишғол қила олмадилар.

Шу тариқа, илк ўйинда 2:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритган япониялик футболчилар ОЧЛ-2018 ғолибига айланишди. Бош кубок яна шарқ минтақаси вакилига насиб этди

ОЧЛ-2018, Финал
Жавоб баҳси

«Персеполис» – «Кашима Антлерс» 0:0 (0:0, 0:0)

10 ноябрь, 20:00, «Озоди»

«Персеполис»: Алиризо Бейронванд, Муҳаммад Ансори, Саид Жалол Ҳуссейни, Али Мусле, Шожае Ҳалилзаде, Аҳмад Нуруллоҳи, Адҳам Немати, Башар Ресан, Камол Камябиния, Годвин Менша, Али Алипур.

«Кашима Антлерс»: Гвон Сун Тхэ, Шожи, Ниши, Ямамото, Чон Син Ҳён, Абе, Дои, Мисао, Лео Сильва, Сузуки, Сержиньо.

Илк учрашув: 0:2

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Кашима Антлерс» – ОЧЛ-2018 ғолиби!