"Атлетико" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

  • 11-11-2018, 01:17
  • 293
  • Спорт
  • "Атлетико" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди
    Мадриддаги "Ванда Метрополитано" стадионида кечган беллашув голларга бой ўтди. Ҳисобни 36-дақиқада Иньяки Уильямс очди. Иккинчи бўлимда Томас Парти мувозанатни тиклади, аммо яна 3 дақиқа ўтар-ўтмас яна Уильямс бильбаоликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

    Учрашув сўнггида эса Диего Симеоне шогирдлари ирода кўрсатиб, нафақат мувозанатни тиклашди, балки, ҳисобда олдинга чиқиб олишга ҳам муваффақ бўлишди.

    Атлетико – Атлетик 3:2 (0:1, 3:1)
    Голлар:
    0:1 – 36 Иньяки Уильямс, 1:1 – 61 Парти, 1:2 – 64 Иньяки Уильямс, 2:2 – 80 Родри Эрнандес, 3:2 – 90 Годин.

    Атлетико – Облак, Монтеро (Желсон Мартинш, 56), Филипе Луис, Арьяс, Годин, Родри Эрнандес, Парти, Сауль, Корреа (Калинич, 62), Диего Коста (Витоло, 46), Гризманн.
    Атлетик –Яго Эррерин, Мартинес, Нуньес, Баленсиага, Берчиче, Сусаета (Капа, 88), Сан Хосе, Муниаин, Беньят (Ноласкоайн, 67), Де Маркос, Иньяки Уильямс (Рауль Гарсия, 76).
    Огоҳлантириш: Диего Коста (38), Беньят (49), Витоло (66), Калинич (66), Адан (66), Сан Хосе (82), Де Маркос (86), Мартинес (90).

    » » "Атлетико" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди