07:27 / 13.11.2018
3 119

Конте нега "Реал"ни бошқаришни истамаганини айтди

Конте нега "Реал"ни бошқаришни истамаганини айтди
Италиялик машҳур мутахассис Антонио Конте мавсумлар оралиғида “Реал”ни бошқаришни истамаганини айтди.

“Мен мавсум ўртасида янги иш қидиришдан кўра ёзни кутишни маъқул кўрадиган мураббийлар тоифасиданман.

Ҳозир мен уйдаман. Ўқияпман, ўйинларни кўряпман, ҳамкасбларимнинг ишларини кузатяпман. Мен Италияда бахтлиман, аммо яна хориж клубида ишлашим мумкинлигини инкор этмайман”, - дейди тажрибали мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Конте ўтган мавсум якунида “Челси”дан истеъфога чиқарилган эди. Айни дамда у шартномани муддатидан аввал бекор қилгани учун “аристократлар”дан товон пули талаб қилиш билан шуғулланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Конте нега "Реал"ни бошқаришни истамаганини айтди