08:53 / 15.11.2018
3 210

Ўзбекистон навбатдаги Осиё ўйинларидан бирига мезбонлик қилиши мумкин

Ўзбекистон навбатдаги Осиё ўйинларидан бирига мезбонлик қилиши мумкин
Ўзбекистон 2030 йил ўтказиладиган Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш мумкин. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимовга таяниб “Халқ сўзи“ нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳозирги пайтда 2030 йил ўтказиладиган Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда. Бунинг учун мамлакатимизда мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаларининг қувватларини таҳлил қилиш ва чет эл тажрибасини ўрганиш асосида муносиб спорт инфратузилмасини яратиш масалалари юзасидан Ҳукуматга таклифлар киритилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон навбатдаги Осиё ўйинларидан бирига мезбонлик қилиши мумкин