02:40 / 16.11.2018
1 814

“Бетис” мураббийи: “Месси кетса ачинаман, Роналдудек футболчилар яна чиқади”

“Бетис” мураббийи: “Месси кетса ачинаман, Роналдудек футболчилар яна чиқади”
“Бетис” бош мураббий Кике Сетьен Месси ва Роналдуни таққослади.

“Мен битта футболчини биламан: у бир ўзи ўйин тақдирини ҳал қилиши ва исталган позициясида тўп тепиши мумкин. Бу Месси. Агар сенинг қўлинг остида шундай футболчи бўлса, ортиқча гап сўзни гапиришнинг ҳожати йўқ. Унинг майдондаги қолган 10 та шериклари “майли у майдонда истаган ишини қилсин, чунки у бу ишни биздан яхшироқ амалга оширади, биз эса ғалабага эришамиз” дейиши аниқ. Аммо Месси ягона. Ҳар бир футболчининг жамоада ўзи ўрни бўлиши учун шунга мос тизим бўлиши лозим. Агар футболчилар ўша тизимга мос келишмаса, у қанчалик яхши бўлмасин, уни майдон четида қолдириш лозим.

Роналдунинг характеристикасидан келиб чиқсак, у ҳақиқий топилма бўлган. Криштиану испан футболи маълум эпохасининг рамзига айланди. Аммо у каби футболчилар яна етишиб чиқиши мумкин. Шахсан мен Мессининг футболдан кетишига ачинаман. У футболга жуда кўп нарса берди. Мессининг Испания футболини тарк этиши ўз вақтида Круифф ва Марадонанинг кетиши каби ачинарли бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » “Бетис” мураббийи: “Месси кетса ачинаман, Роналдудек футболчилар яна чиқади”