08:56 / 16.11.2018
4 049

Осиё Чемпионлар лигасининг 2019 йилги гуруҳ босқичига 22 ноябрь куни қуръа ташланади

Осиё Чемпионлар лигасининг 2019 йилги гуруҳ босқичига 22 ноябрь куни қуръа ташланади
PEPSI Суперлига баҳслари ҳам секин-аста ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб бормоқда.Келаси турда мамлакат чемпиони ҳамда вице-чемпиони номи маълум бўлиши ҳам мумкин.

Қайд этиш жоизки, АГМК жамоаси аллақачон Ўзбекистон кубоги финалида ғалаба қозониб, кубокни боши узра кўтаришга улгурди. Бу эса мазкур жамоага келаси мавсумда халқаро майдонда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиш имкониятини тақдим этади.

ОФК Ўзбекистонга2019-2020 йиллар учун 1+2 кўринишида квоталар тақдим этди. Бу эса Суперлига ғолибининг келаси 2 йилда Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этишини, яна 2 та клубимизнинг эса саралаш босқичидан бошлаб ушбу нуфузли мусобақада қатнашишини англатади.

Келаси ҳафтанинг 22 ноябрь куни Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида Осиё Чемпионлар лигасининг 2019 йилги мавсуми гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда қитъамизнинг клублар миқиёсидаги энг нуфузли мусобақаси гуруҳ босқичида жамоалар келаси йилги мавсум учун ўз рақиблари номини билиб олишади.

Қайд этиш жоизки, ҳали Ўзбекистоннинг 2018 йилги чемпиони ва вице-чемпиони номи расман маълум эмас. Ҳозирча фақатгина АГМКнинг кубок соҳиби сифатида 2019 йилги қитъа Чемпионлар лигасининг ўтиш боқсичидан бошлаб иштирокини бошлаши маълум. Олмалиқликлар ўтиш босқичида Тожикистоннинг “Истиқлол” клуби билан тўқнаш келади. Мазкур ўйин 12 февраль куни АГМК майдонида бўлиб ўтади. Ушбу жуфтлик ғолиби эса плей офф босқичига йўл олади ва сафарда Саудия Арабистонининг “Ал Наср” жамоаси қаршилигини енггиши лозим бўлади. АГМК жамоаси агар саралашдан муваффақиятли ўтса, якунда “А” гуруҳидан ўрин олади.

Ўзбекистон вице-чемпиони эса ўтиш босқичида Ироқнинг “Эйр Форс” клуби билан тўқнаш келади. Мазкур ўйин Суперлига кумуш медалларини қўлга киритадиган жамоа майдонида бўлиб ўтади. Ушбу жуфтликда ғалаба қозонган жамоа эса плей оффда БААнинг “Ал Наср” жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур ўйинда рақибдан устун келадиган жамоа гуруҳ босқичида “D” гуруҳидан ўрин эгаллайди.

Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритадиган жамоа тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан иштирокини бошлайди. PEPSI Суперлига ғолиби ОЧЛ-2019да “B” гуруҳидан жой олиши кўзда тутилган.

Ўтиш босқичи

12 феврал

Ўзбекистон вице-чемпиони – “Эйр Форс” (Ироқ)
АГМК – “Истиқлол” (Тожикистон)

Плей офф босқичи

19 феврал

“Ан Наср” (БАА) - Ўзбекистон вице-чемпиони / “Эйр Форс” (Ироқ)
“Ан Наcср” (Саудия Арабистони) – АГМК / “Истиқлол” (Тожикистон)

Таъкидлаш жоиз, қуръа ташлаш маросими 22 ноябрь куни Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида жойлашган ОФК қароргоҳида бўлиб ўтади.

Манба: www.pfl.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё Чемпионлар лигасининг 2019 йилги гуруҳ босқичига 22 ноябрь куни қуръа ташланади