10:07 / 18.11.2018
4 821

Нурмагомедов МакГрегор билан бокс қоидалари бўйича жанг қилишга рози бўлди

Нурмагомедов МакГрегор билан бокс қоидалари бўйича жанг қилишга рози бўлди
Енгил вазнда UFC чемпиони, россиялик Хабиб Нурмагомедов собиқ рақиби ирландиялик жангчи Конор МакГрегор билан бокс қоидалари бўйича жанг ўтказишга тайёр.

Бу маълумотни Хабибнинг отаси ва мураббийи Абдулманоп Нурмагомедов маълум қилган.

“Конорга қарши бокс қоидалари бўйича жанг ўтказишга келсак, бундай жанг бизга қизиқ. Хабиб аралаш яккакурашда энг моҳир жангчиларни мағлуб этишга қодирлигини кўрсатган. У бу ҳақда аввал ҳам айтган, бироқ бунга унча ишонишмаган. Бироқ унинг Майкл Жонсон, Эдсон Барбоза ва Конор устидан ёрқин ғалабаларидан кейин бунга ишонишмоқда”, деб айтган Хабибнинг отаси.

6 октябрда Нурмагомедов UFC 229 мусобақасида МакГрегор устидан ғалабага эришиб, чемпионлик унвонини ҳимоялай олганди. Шу ғалабадан кейин Хабиб Конор билан бокс қоидалари бўйича жанг ўтказган америкалик боксчи Флойд Мейвезерга жанг қилишга чақириқ ташлаган. Мейвезер чақириқни қабул қилган, бироқ ўз шартларини қўйган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нурмагомедов МакГрегор билан бокс қоидалари бўйича жанг қилишга рози бўлди