16:16 / 20.11.2018
5 436

Нурмагомедов афсонавий боксчи билан жанг қилишдан бош тортди

Нурмагомедов афсонавий боксчи билан жанг қилишдан бош тортди
UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов 49 ёшли боксчи Рой Жонс билан жанг қилишдан бош тортди.

Аввалроқ Жонс мўмайгина ҳақ учун Нурмагомедовга қарши жанг қилишга тайёрлигини айтганди, деб ёзмоқда Kun.uz.

“Мен сен билан уришмайман, оғам”, деб айтган Нурмагомедов Жонсга у билан ўтган видеосуҳбатда.

Нурмагомедов аввалроқ унга рақиблар сифатида Конор МакГрегор ёки Флойд Мейвезер қизиқ эканини айтганди. Жумладан, Хабиб Мейвезер билан бокс қоидалари бўйича жанг қилишга тайёрлигини билдирган. UFC президенти Дана Уайт эса Хабиб ва Мейвезер ўртасидаги жанг ММА қоидалари бўйича ўтиши кераклигини айтмоқда.

Рой Жонс америкалик машҳур боксчи бўлиб, бир нечта вазн тоифасида жаҳон чемпиони камарларини қўлга киритган. У бокс ҳақида ёзувчи нуфузли нашрлардан бири “Ринг” томонидан 1990-йилларда “ўн йиллик боксчиси” деб аталган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нурмагомедов афсонавий боксчи билан жанг қилишдан бош тортди