
Аввал хабар берганимиздек, 24 ноябрь куни АҚШнинг Атлантик-Сити шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилади.
Ушбу бокс оқшомининг биз учун аҳамиятли томони шундаки, унда уч нафар профессионал боксчимиз - Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримов ва Муроджон “Кака” Аҳмадалиев рингга кўтарилади. Бугун боксчиларимиз жанг ўтказилувчи Атлантик-Сити шаҳрига етиб келишди.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Исроил Мадримов проф рингдаги 10 раунддан иборат дебют жангида мексикалик Владимир Эрнандес (10-2, 6КО), Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Мигель Замудиога қарши рингга кўтарилади. Муроджон Аҳмадалиев эса америкалик Исаак Заратега қарши 10 раундлик жангда ўзига тегишли WBA Inter-Continental чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар