Локомотив бош мураббийи Андрей Фёдоров ПФЛ томонидан ўтказилган сўровга кўра, октябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.
“Темирйўлчилар“ мураббийи бу борада АГМК устози Бахтиёр Ашурматов, Насаф бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда Сўғдиёна мураббийи Сергей Лушчанни ортда қолдирди.
Октябрь ойида PEPSI Суперлигада 25-28-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон кубоги финал учрашуви ўтказилди. Ғолиб мураббий айнан мана шу учрашувларда қайд этган натижасига кўра аниқланди.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун сўровнома ўтказиб келади. Мазкур сўровномада Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Шунингдек, мухлислар овози ПФЛ расмий сайти ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади