Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 5-туридан ўрин олган «Атлетико» – «Монако» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Ванда Метрополитано»да кечган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга икритишди.
Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ мадридликлар ҳиосбни очишди: Кокенинг зарбасидан сўнг тўп Бенуа Бадьяшилга теккан ҳолда маонаколиклар дарвозасидан жой олди.
24-дақиқада Антуан Гризманн Анхель Корреанинг узатмасидан сўнг қулай вазиятга чиқиб борди ва жамоасининг иккинчи голини урди.
Ўйин якунланиши арафасида меҳмонларда қулай имконият юзага келди. 82-дақиқа Стефан Савич ўз жарима майдонида қўли билан ўйнади ва иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Бироқ белгиланган пенальтини Радамель Фалькао аниқ амалга ошира билмади. Қолган вақт давомидаҳам ҳисобўзгармай қолди.
Шу тариқа, ушбу ғалабадан сўнг «Атлетико» плей-офф масаласини муддатидан аввал хал қилиб қўйди. «Монако» эса гуруҳда қолиб кетди.
Параллел кечган ўйинда Москванинг «Локомотив» клуби ўзида «Галатасарай»ни қабул қилди. Унда руслар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.
Шу тариқа, ушбу ўйиндан сўнг D гуруҳи пешқадамлари «Порту» ва «Шальке» муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилиб қўйишди.
ЕЧЛ, 5-тур
Атлетико Испания – Монако Монако 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 2 Коке, 2:0 – 24 Гризманн.
Атлетико – Облак, Арьяс, Люка Эрнандес, Филипе Луис, Савич, Парти, Лемар (Калинич, 63), Коке (Витоло, 46), Родри Эрнандес, Корреа (Сауль, 69), Гризманн.
Монако – Бенальо, Раджи, Бьянконе, Бадиашиле, Жемерсон, Тилеманс, Головин (Тюрам-Ульен, 63), Силла (Фалькао, 55), Массанго, Грансир, Шадли (Диоп, 63).
Огоҳлантиришлар: Гризманн (45), Тилеманс (54), Савич (62), Бьянконе (68), Парти (86), Филипе Луис (90).
Четлатиш: Савич (82).
Локомотив Россия – Галатасарай Туркия 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 43 Криховяк, 2:0 – 54 Игнатьев.
Локомотив – Гильерме, Игнатьев, Чорлука, Кверквелия, Рыбус, Ан. Миранчук, Криховяк, Денисов, Ал. Миранчук (Баринов, 77), Смолов (Эдер, 88), Фарфан (Ротенберг, 90).
Галатасарай – Муслера, Кабак, Нагатомо, Линнес (Мариано, 89), Азиз, Фернандо (Фегули, 59), Донк, Родригеш, Ндиайе (Инан, 68), Ўньекуру, Дердийок.
Огоҳлантиришлар: Азиз (34), Чорлука (66), Фарфан (74).
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади