Айни дамда "Локомотив"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаётган Тимур Кападзе "Локомотив"нинг ёшлар жамоаси бош мураббийи бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
1981 йилнинг 5 сентябрь кунида Фарғона вилоятида дунёга келган Тимур Тохирович ўз вақтида миллий термамизнинг асосий футболчиси бўлди. Ўзининг ёрқин ўйинлари туфайли мухлислар эътиборига тушган мураббий ўтган йили фаолиятини айнан "Локомотив"да якунлаганди. Фаолияти давомида у 12 марта Ўзбекистон чемпиони ва 10 марта мамлакат кубоги соҳиби бўлган.
Мураббийлик соҳасидаги кичик фаолиятида Ўзбекистон миллий термасини вақтинча бошқаргани ҳам алоҳида тахсинга лойиқ.
Шуларни эътиборга олган ҳолда клуб раҳбарияти Темур Тохировичга "Локомотив"нинг ёшлар таркибини ишониб топширди. У жамоани 1 декабрдан қабул қилиб олади ва кейинги мавсумга тайёрлайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади