
AIBA (Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси) устидан суриштирув бошлаган Халқаро олимпия қўмитаси Токио-2020 олимпиадасида бокс мусобақалари ўтказилишини шубҳа остига қўймоқда деб ёзади "Хабар" нашри.
ХОҚ Токио олимпиадасида бокс ўйинлари ўтказилиш режасини бекор қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилган.
Ушбу қарор молиялаштирилиши ва ношаффоф бошқарув тизими борасида муаммолар бор AIBA (Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси) устидан суриштирув бошланиши муносабати билан қабул қилинди. Ташкилот AIBA президенти Ғафур Раҳимов АҚШ молия вазирлигининг санкциялар рўйхатига тушганидан хавотирда. ХОҚ раҳбарияти бу ҳолат Олимпиада мавқеига салбий таъсир кўрсатишини билдирган.
ҲОҚ Токио-2020 олимпия ўйинлари ташкилотчиларига AIBA билан алоқага чиқишни тақиқлади, шунингдек, чипталарни сотиш ва ўйинларни ўтказиш жадвалларини тузиш тўхтатилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар