12:20 / 01.12.2018
3 138

"Навбаҳор" устози йирик ҳисобдаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?

"Навбаҳор" устози йирик ҳисобдаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?
Pepsi Суперлига 32-тур доирасидаги “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида “лочинлар” устози Андрей Канчельскис журналистларнинг саволлларига жавоб берди.

"Аввало бу йилги муваффақият учун йигитларга, бизни нафақат Намангандаги, балки сафардаги учрашувларда ҳам қўллаб-қувватлаб, жамоамиз учун қайғурган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман ва уларга соғлиқ ҳамда омад тилайман.

Ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, гарчи афсусланарли бўлса-да, тан олиш керак, ҳаққоний тарзда мағлубиятга учрадик. Боиси, захирадаги ёш футболчиларимизнинг савиялари “Локомотив” футболчилариники сингари юқори даражада эмас. Бунга ўзинглар ҳам учрашув давомида гувоҳ бўлдинглар.

Жамоамизда таркиб борасида борасида муаммолар бор. Бу муаммо мен “Навбаҳор”га келган илк кунимдан мавжуд ва сабаби менга қоронғу.

Шундай бўлса-да, қўл остимдаги ўйинчилар ўзларининг энг яхши жиҳатлари ва иштиёқларини намойиш эта олишди. Аммо иштиёқнинг ўзи билан футбол ўйнаб бўлмайди ва улар ҳам темир эмас, инсон. Айрим пайтларда уларнинг ўйинларида ҳам пасайиш юз беради", - деди россиялик мутахассис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Навбаҳор" устози йирик ҳисобдаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?