
«Бавария» яримҳимоячиси Арьен Роббен мавсум якунида клубни тарк этиши ҳақида маълум қилди.
«Бу менинг «Бавария»даги охирги мавсумим.
Мен бу клубда ажойиб 10 йилни ўтказдим», – деган футболчи.
Айни вақтда 34 ёшда бўлган футболчи мюнхенликлар жамоаси сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Роббен жорий мавсумда 9 ўйинда майдонга тушди ва 3 гол урди.
У «Бавария»да 10 мавсум давомида 305 ўйинда майдонга тушган ҳамда жами 143 голга муаллифлик қилган. Роббен немис клуби билан бу давр мобайнида 7 марта Бундеслига чемпионига айланган, 5 марта Суперкубокка эга чиққан, бир мартадан Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубогида ғолиб бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар