17:42 / 03.12.2018
3 652

«Сўғдиёна» Тошкентда «Машъал»ни мағлуб этди ва Суперлигада қолди

«Сўғдиёна» Тошкентда «Машъал»ни мағлуб этди ва Суперлигада қолди
Суперлига кейинги мавсумига йўлланма учун плей-офф ўйинлари доирасида кечган «Сўғдиёна» – «Машъал» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган ўйинда жиззахликлар ғалабани қўлга киритишди.

«Сўғдиёна» сафида Шохруз Норхонов, Дарвидас Сернас ва Ойбек Нурматовлар гол уришди. Муборакликларнинг ягона жавоб тўпини пенальтини аниқ бажарган Сардор Рахмонов муаллиф бўлди.

Шу тариқа, «Сўғдиёна» Суперлигадан тушиб кетмайдиган бўлди ва кейинги мавсумда ҳам олий дивизионда ўз фаолиятини давом эттиради. «Машъал» эса кейинги мавсум ҳам Про лигада ўйнайди.

Плей-оффнинг иккинчи ўйини эртага бўлиб ўтади, унда «АГМК» ва «Истиқлол» жамоалари яна бир йўлланма учун кураш олиб борадилар.

Суперлига, плей-офф

«Сўғдиёна» – «Машъал» 3:1 (1:0, 2:1)

Голлар:
1:0 – 37 Норхонов, 2:0 – 48 Сернас, 3:0 – 72 Нурматов, 3:1 – 78, пенальти Рахмонов.

«Сўғдиёна»: 5.Раҳимжон Давронов, 3.Сардор Раҳмонов, 4. Асил Бегимкулов, 6.Сардор Абдураимов, 9. Абдуллоҳ Олимов, 10. Ҳумоюн Муртазоев, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов (2. Зафар Акрамов, 55), 20. Ҳусниддин Алиқулов, 70. Акром Баҳриддинов (14. Воҳид Шодиев, 74), 80. Сирожиддин Қўзиев.

«Машъал»: 88.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 4. Элёр Орифов (28. Шаҳбоз Жўрабеков, 23), 10. Шохруз Норхонов, 33. Тоҳиржон Шамсиддинов, 70. Санжар Рашидов, 80. Сернас Дарвидас (39.Ойбек Нурматов, 61), 90. Милаш Симонович, 91. Никола Милинкович, 93. Ихтиёр Тошпўлатов (77. Иззатилла Абдуллаев, 70), 94. Нуриддин Ҳасанов.

Огоҳлантиришлар: Баҳриддинов 66, Шодиев 75, Қулматов 78, Милинкович 87.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Сўғдиёна» Тошкентда «Машъал»ни мағлуб этди ва Суперлигада қолди