Москванинг “Локомотив” клуби футболчиси ўлик ҳолда топилди

  • 4-12-2018, 08:27
  • 979
  • Спорт
  • Москванинг “Локомотив” клуби футболчиси ўлик ҳолда топилди
    Москванинг “Локомотив” клуби футболчиси, 30 ноябрда изсиз йўқолган Алексей Ломакин ўлик ҳолда топилди. Футболчи 18 ёшда бўлган.

    Ички ишлар идораларидаги манбанинг маълум қилишича, футболчининг жонсиз танаси Москва жанубида, Борисовские пруди кўчасидаги дарё бўйида зўравонлик аломатларисиз топилган. Клуб футболчининг ўлимини тасдиқлаган.

    Аввалроқ Ломакиннинг онаси ўғлининг йўқолгани сабабли полицияга мурожаат қилган. Унинг айтишича, ўғли 30 ноябрда “Локомотив”нинг тиббий марказига процедуралардан ўтиш учун келган ва ўша ерда тунаб қолган, сўнгра алоқага чиқмай қўйган. Кейинроқ футболчининг онаси ўғли дўсти билан спиртли ичимлик ичганини аниқлашга муваффақ бўлган. Бироқ Ломакиннинг дўсти футболчи билан қандай вақт ўтказишганини эслай олмаган.

    Футболчининг телефони 2 декабрда таксида топилган.

    Ярим ҳимоячи клубнинг ёшлар жамоаси учун тўп сурган. У охирги ўйинини 2018 йил сентябрда Москванинг “Динамо” клубига қарши ўтказган. Футболчи “Локомотив” тарбияланувчиси бўлган. У 2018/2019 йиллардаги мавсумда 3 ўйин ўтказган.

    » » Москванинг “Локомотив” клуби футболчиси ўлик ҳолда топилди