Гризманн: «Олтин тўп»ни олиш учун бундан ортиқ яна нима қилиш кераклигини билмайман»

  • 4-12-2018, 10:40
  • 781
  • Спорт
  • Гризманн: «Олтин тўп»ни олиш учун бундан ортиқ яна нима қилиш кераклигини билмайман»
    Франция терма жамоаси ва «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн 2018 йил якунларига кўра «Олтин тўп» совринини қўлга кирита олмаганидан афсусда эмаслигини билдирди.

    «Хафа эмасман. Подиумга кўтарилганим ва жаҳон чемпиони бўлганимдан жуда ҳам фахрланаман. Келгусида Модричнинг ўрнида клубдаги ёки терма жамоадаги шерикларимдан бири бўлса керак.

    2018 йилда Европа Лигаси ва Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқдим, яна нима қилишим керак эди, дейсизми? Буни билмайман», - деб айтган Гризманндан иқтибос келтирди Goal.com.

    Эслатиб ўтамиз, Антун France Football сўровномаси натижаларига кўра португалиялик Криштиану Роналду ва ғолиб Лука Модричдан кейинги учинчи ўринда қайд этилди.

    » » Гризманн: «Олтин тўп»ни олиш учун бундан ортиқ яна нима қилиш кераклигини билмайман»