18:33 / 05.12.2018
4 245

Исроил Мадримов битта ғалабадаёқ WBA рейтингида ТОП-10ликдан жой олди

Исроил Мадримов битта ғалабадаёқ WBA рейтингида ТОП-10ликдан жой олди
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов WBA нинг ноябрь ойидаги янги рейтингида кучли ўнликдан жой олди.

Профессионал боксда битта жангда иштирок этган Мадримов баҳсдаги ғалабаси сабаб WBA InterContinental камари соҳиби бўлганди. Айнан шу натижа унинг янги рейтингда топ-10ликдан жой олиши учун етарли бўлди.

Рейтингда супер ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили Муроджон Аҳмадалиев биринчи ўринга кўтарилган бўлса, супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашев худди ўтган ойдаги каби еттинчи, Шаҳрам Ғиёсов эса 15-ўринни сақлаб қолган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Исроил Мадримов битта ғалабадаёқ WBA рейтингида ТОП-10ликдан жой олди