date
views 3 917

"Навбаҳор" Игорь Голбан билан шартномани узайтирди

"Навбаҳор" Игорь Голбан билан шартномани узайтирди
Жорий мавсум Суперлигада бронза медалларини қўлга киритган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўзининг россиялик ҳимоячиси Игорь Голбан билан амалдаги шартномани узайтирди.

Таъкидлаш керакки, "Навбаҳор" бундан аввалроқ жорий мавсумда ўзини кўрсатган Мирзоҳид Ғофуров ва Жаҳонгир Меҳмонов билан ҳам келишувни узайтиргани ҳақида хабар берган эдик.

Берилган маълумотларга қараганда 28 ёшли футболчи келгуси мавсумни ҳам “лочинлар” сафида ўтказади.

Маълумот учун, Голбан жорий мавсум Суперлигада жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 4 та гол киритишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Игорь Голбан “Навбаҳор” сафига ёзда Қаршининг “Насаф” клубидан кўчиб ўтган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Навбаҳор" Игорь Голбан билан шартномани узайтирди