date
views 3 020

Месси сўнгги тўрт йилда клублардан яхшироқ натижа қайд этди

Месси сўнгги тўрт йилда клублардан яхшироқ натижа қайд этди
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Эспаньол"га қарши ЛаЛиганинг 15-тур ўйинида (4:0) икки марта жарима зарбасидан гол уришга муваффақ бўлди.

Бу Мессининг сўнгги тўрт йилдаги жаримадан урган 19-голи бўлди. Аргентиналик форвард ушбу кўрсаткич бўйича бутун бир клублардан устун экан. Сўнгги тўрт йилда "Ювентус" футболчилари умумий ҳисобда 18 марта жарима зарбасини голга айлантиришган. Кейинги ўрин "Лион", "Реал" ва "Рома"га тегишли (14та).

Сўнгги тўрт йилдан жаримадан гол уриш бўйича энг яхши натижалар:

Лионель Месси - 19та гол

"Ювентус" - 18та

"Реал", "Лион", "Рома" - 14та

"Бавария" - 13та

"Сампдория", "Монако", ПСЖ - 12та

"Челси", "Ливерпуль", "Милан" - 11та

Манба: Championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси сўнгги тўрт йилда клублардан яхшироқ натижа қайд этди